•     
  •     
  • A+
  •     
  • A
  •     
  • A-

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолоти” ва “Менинг овозим-Ватаним келажаги” мавзуларида ўтказилган тадбир

30.11.2016



“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолоти” ва “Менинг овозим-Ватаним келажаги” мавзуларида ўтказилган тадбир

     Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати ўз самарасини бераётир. Бугунги ёшлар нафақат ақл ва заковат, спорт ва санъатда, балки ижтимоий ҳаётда ҳам фаоллик намойиш этмоқдалар. Зеро, ёш авлодни умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг юртимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллигини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш долзарб вазифалар сарасига киради.

     “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилоят Кенгаши томонидан ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, мамлакатимизда барча соҳаларда эришилган ютуқлар, бунёдкорлик ишларини тарғиб этиш борасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ана шундай эзгу ишларнинг давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Конституцисининг қабул қилинганлигининг 24 йиллиги юқори савияда нишонлаш ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови”ни кўтаринки руҳда ўтказилишида фал иштирок этишга бағишланган тадбир ўтказилмоқда.

    Тадбирни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолоти” ва “Менинг овозим-Ватаним келажаги” мавзуларида ўтказилиши “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури”нинг ижросини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ишлар самарадорлиги оширишга хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.

    Яна саноқли кунлардан сўнг, яъни 8 декабрь куни бутун халқимиз мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим тарихий сана – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини нишонлайди. Конституция куни бу – алоҳида, катта аҳамиятга молик бўлган байрам. Чунки Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муносиб ҳаёт кечириши учун қонуний асос бўлган Конституция ҳар биримизнинг ҳаётимизда муҳим ўрин тутади. У ҳар бир фуқаро, ҳар бир оила ва умуман жамиятимиз манфаатларини ифодалайди ва ҳақли равишда умумхалқ байрами ҳисобланади. Чунки Бош Қомусимиз ҳар биримизга муайян ҳуқуқ, эркинликлар беради ва уларни ҳимоя қилади. Конституциямиз инсон манфаатларининг давлат манфаатларидан устуворлигини мустаҳкамлади, давлат ва халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилишини белгилаб берди.

    Умумий эътирофларга кўра, мамлакатимиз Конституцияси бу – миллатимиз ифтихори, ижтимоий-сиёсий ҳаётимиз пойдевори.У том маънода халқимиз манфаатлари ва орзу-умидларини акс эттиради, давлат ва фуқаронинг қонуний ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини мувофиқлаштиради ва кафолатлайди, ўз таркибида бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элатларга эга бўлган жамиятимиз бирлиги ва ҳамжиҳатлигининг мустаҳкам асоси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимизнинг буюк келажагига пойдевор бўлувчи ҳужжатдир.

     Жамоатчилик вакиллари билан ўтказилган мазкур тадбирда 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови”ни ўтказиш жараёнида 10-Тошкент вилоят округи томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

   Ҳамкорликда ўтказилган тадбирга Темурийлар тарихи давлат музейи раҳбарияти, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилоят Кенгаши ходимлари, туман ва шаҳар Кенгаши раисилари, “Камалак” болалар ташкилоти туман (шаҳар) Сардорлари, бошланғич ташкилот етакчилари, биринчи маротаба овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ёшлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари, Тарих фанлари докторлари, ФЖШМҚМИ Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмаси ходими, Тошкент вилоят Адлия бошқармаси вакили, Тошкент вилоят Маънавият тарғибот маркази ходимлари жалб қилинди.

“Камолот” ЁИҲ Тошкент вилоят

Кенгаши Матбуот хизмати

Телефон рақами: 150-65-87