•     
  •     
  • A+
  •     
  • A
  •     
  • A-

Axborot xati

22.02.2017



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Темурийлар тарихи давлат музейи

«ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ИЛМ-ФАН ВА МАДАНИЯТ РИВОЖИНИ ЎРГАНИШ ВА ТАРҒИБ ҚИЛИШНИНГ УМУМБАШАРИЙ АҲАМИЯТИ» мавзусидаги

Республика илмий-амалий конференцияси

АХБОРОТ ХАТИ

ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 681 йиллиги муносабати билан 2017 йил 6 апрелда Темурийлар даврида илм-фан ва маданият ривожини ўрганиш ва тарғиб қилишнинг умумбашарий аҳамияти мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамасининг 2017 йил 13 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техникавий анжуманлар режаси тўғрисида”ги 126-ф –сонли фармойишига асосан ташкил қилинмоқда.

Музей маъмурияти Амир Темур ва Темурийлар даври тарихи бўйича кўзга кўринган мутахассис олимлар билан бир қаторда, шу соҳада илмий изланишлар олиб бораётган катта илмий ходим-изланувчилар, магистрантлар ва мустақил тадқиқотчиларни конференцияда иштирок этишга таклиф қилади.

Маърузалар учун қуйидаги йўналишлар белгиланган:

         1-шўъба. Манбашунослик ва тарихшунослик масалалари

2-шўъба. Темурийлар даври ренессанси

Конференция талаблари:

  • Муаллиф ҳақида маълумот (Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, илмий даражаси, тел. e-mail манзили);
  • Мақола ўзбек ва рус тилларида қабул қилинади ва 5 бетдан кам бўлмаслиги лозим.
  • Мақола матни MS WORD, Times New Roman, 14 кегель, сатрлар ораси 1,5 интервал, варақнинг чап томонидан 3 см, ўнгдан 1,5 см, юқори ва пастдан 2 см бўлиши керак.
  • Мақола ҳавола (сноска)ларидаги адабиётлар тўлиқ ёзилиши керак.
  • Мақоланинг рус ва инглиз тилларидаги қисқа аннотацияси берилиши шарт.

Мақола ва маърузалар 2017 йилнинг 20 мартига қадар қабул қилинади.

Маъруза матнлари 1 нусха қоғоз ва электрон шаклларда қабул қилинади ҳамда музей Илмий кенгаши тавсияси асосида тўпламда чоп этилади.

Кечиктирилган ва талаблар бўйича тайёрланмаган, анжуман мавзусига тўғри келмайдиган мақолалар қабул қилинмайди.

Мурожаат учун манзил:

100000, Тошкент ш. Амир Темур кўчаси, 1-уй;

Tel: (998 71) 232-02-12, 232-01-44;

Fax:(998 71) 232-02-13;

www.temurid.uz

e-mail:        temurid@temurid.uz,

аziz-sharipov@umail.uz

Масъул:         Азизжон Шарипов.

Тел.: +99893 537-13-50.