•     
  •     
  • A+
  •     
  • A
  •     
  • A-

“ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ИЛМ-ФАН ВА МАДАНИЯТ РИВОЖИНИ ЎРГАНИШ ВА ТАРҒИБ ҚИЛИШНИНГ УМУМБАШАРИЙ АҲАМИЯТИ”

06.04.2017



 

Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, Амир Темур шахси Ватан ва миллат тимсолига айланди. Бугун Амир Темур ва Темурийлар сиймоси башарият олдидаги ўлмас хизматларини маърифатли, жаҳон илм аҳли муносиб баҳолаб келмоқда.

2017 йил 6 апрель пайшанба куни соат 1000да ЎзР Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейи, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, ЎзР ФА Шарқшунослик институти билан ҳамкорликда музейнинг кичик мажлислар залида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 681 йиллиги муносабати билан “Темурийлар даврида илм-фан ва маданият ривожини ўрганиш ва тарғиб қилишнинг умумбашарий аҳамияти” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирни ЎзР ФА вице-президенти Б.Абдуҳалимов, ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейи директори Х. Файзиев,  Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Н.Ҳабибуллаев, ЎзР ФА Шарқшунослик институти директори Н.Муҳамедов кириш сўзи билан очиб бердилар.

Ялпи мажлисда Тошкент давлат шарқшунослик институти профессори, фил.ф.д. Қ. Содиқов “Темурийлар замонида кўчирилган “Меърожнома” асарининг туркий версияси”, Тошкент архитектура-қурилиш институти профессори, архитек. ф.д. Ш.Аскаров “Инсони комил” в миниатюре и архитектуре Темуридов”, Тошкент ислом университети проректори профессор, фил.ф.д. З.Исломов “Шарқ алломалари энциклопедияси: Темурийлар даври”, Камолиддин Бехзад номидаги санъат ва дизайн институти проф., санъатшунослик ф.н. З.Рахимова “Доспехи и конское снаряжение эпохи Тимура и Тимуридов по данным миниатюрной живописи”, Тошкент архитектура-қурилиш институти ходими Н.Тухбоева “Шахрисабз ва Оқ-саройнинг режавий тизимига оид баъзи масалалар” мавзусида маърузалар қилдилар.

 

Конференция 3 та шўъбада ўз ишини давом эттирди. I шўъба: “Темурийлар даври ёзма ёдгорликлари: манбашунослик ва тарихшунослик масалалари”, II шўъба: “Темурийлар даври ренессанси”, III шўъба: “Темурийлар даври тарихининг умумий масалалари” номлари билан ўтказилди. Ушбу шўъбалардаги маърузалар асосан “Темурийлар даврида даврида илм-фан ва маданият ривожини ўрганиш ва тарғиб қилишнинг умумбашарий аҳамияти”ни ёритишга хизмат қилади.

Шўъбалардаги маърузалар Темурийлар даврини ренессанси, яъни бу даврдаги илм-фан, шеърият, жумладан шоирлар, муаррихлар, моддий ёдгорликлар, тасвирий ва амалий санъат, қўлёзма китобининг бадиий безаги, томоша ва мусиқа санъати ва бошқаларга бағишланди.

Конференция якунида маърузалар бўйича якуний муҳокама ва тавсиялар эшитилди. Шўъба модераторлари ва котиблари шўъбадаги маърузаларни таснифлаб беришди. Сўзга чиққан профессор олимлар келгусида конференциянинг самарали олиб бориш бўйича тавсиялар беришди. Шунингдек, долзарб мавзуларни тадқиқот даражасига олиб чиқиш бўйича ҳам тавсиялар берилди.

Тадбир якунида меҳмонларга музейнинг кўргазма заллари бўйлаб экскурсия ташкил қилинди.