•     
  •     
  • A+
  •     
  • A
  •     
  • A-

“МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН БУНЁДКОРИ”

05.09.2017



Инсоният жаҳон тараққиётида ҳал қилувчи аҳамиятга молик шахслар ҳиссасини муносиб баҳолайди. Бинобарин, уларнинг саъй-ҳаракатлари авлодлар ардоғида бўлиши мутлақо табиийдир. Шундай шахслардан бири мустақил Ўзбекистон Республикаси тарихида чуқур из қолдирган муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовдир.

2017 йил 5 сентябрь куни ЎзФА Темурийлар тарихи давлат музейида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган “Мустақил Ўзбекистон бунёдкори” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатининг очилиши маросими, музей директори, т.ф.н. Хуршид Файзиевнинг кириш сўзи билан бошланиб, Темурийлар тарихи давлат музейининг бунёд этилишида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримовнинг фаолияти ҳақида сўз юритди.

Ботир Убайдуллаев (Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди масъул ходими,) Республика хайрия жамоат фондининг ташкил этилиши ва фаолияти ҳақида сўз юритди;

Ғуломжон Мавлонов (“AGROBANK” АТБ ходимлари билан ишлаш департаменти бошлиғи) мустақиллик йилларида миллий валютани жорий бўлиш тарихий жараёнда, банк фаолиятининг такомиллаштиришда Биринчи Президент Ислом Каримовнинг роли ҳақида гапирди;

Нарзулла Жўраев (Ўзбекистон жаҳон тиллари университетининг кафедра мудири, сиёсатшунослик ф.д.) Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида юксалиши ва тараққиётида Ислом Каримовнинг ўрнини аниқ далиллар билан гапириб берди;

Нозим Ҳабибуллаев (Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, т.ф.н.) Темурийлар тарихи давлат музейининг қурилиш жарёни, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг очилиши ва фаолиятида Биринчи Президент Ислом Каримовнинг саъй-ҳаракатларини гапирди;

Тўлқин Ҳайит (Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими) Биринчи Президент Ислом Каримовнинг Амир Темур ҳаёти ва фаолияти тарихини холис ёритиш ва абадийлаштиришдаги фикрлари тўғрисидаги хотиралари билан ўртоқлашди;

Абдумажид Мадраимов (Темурийлар тарихи давлат музейининг “Экспозиция ва кўргазмаларни  илмий лойиҳалаш ва бадиий безаш” бўлими мудири, т.ф.н., профессор) Ватанимизда мустақиллик йилларида илм-фан, маданият, санъат ва бунёдкорлик соҳасида амалга оширилган  ишларнинг ҳамоҳанглигига аниқ тарихий манбалардан далиллар келтирди;

Илҳомжон Жамолҳожи (Темурийлар тарихи давлат музейининг “Маънавият ва маърифат” бўлими мудири, т.ф.н.) мустақиллик йилларида маънавият соҳасидаги ишлар, бунда Ислом Каримовнинг роли беқиёслигини таъкидлади.

Давра суҳбатида, шунингдек, музейда фаолият юритаётган ходимлар, Тошкентдаги олий ўқув юртлари талабалари ва магистрантлари иштирок этдилар.

Видеопанода музейнинг барпо этилишида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг шахсан саъй-ҳаракатлари ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш этилди.

Тадбир якунида меҳмонларга музейнинг кўргазма заллари бўйлаб экскурсия ташкил этилди.