•     
  •     
  • A+
  •     
  • A
  •     
  • A-

“УЗУКНИНГ ЁҚУТ КЎЗИ”

18.10.2017



Мустақилликка эришганимизнинг илк кунлариданоқ, истиқлолимиз меъмори Биринчи Президентимизнинг одилона сиёсати ва узоқни кўра билиш қобилияти билан мустақил Ўзбекистон шахдам қадамлар билан фақат олға сари интилди. Ўтган 26 йил ичида юртимизда барча соҳада  таҳсинга сазовор ислоҳотлар ўтказилди. Ўзбекистон дунё аренасида ўзига хос юксак ўрин эгаллади. Миллий урф-одатларимиз, қадриятларимиз, буюк аждодларимиз номи қайта тикланди,  тарих фани миллий мафкурамиз асосида ёзила бошлади.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовни Амир Темур ва темурийлар даври тарихий ҳақиқатини халқимизга соф етказиб бериш ғояси доимо тўлқинлантириб келарди ва шу боис янги бир ғоя намоён бўлди. Бу буюк бобокалонимиз хотирасини ўз она тупроғи – Ўзбекистонда абадийлаштириш ғояси эди. Юксак заковат эгаси, мустақиллик меъмори И.Каримов раҳнамолигида келажак авлодни  соҳибқирон Амир Темурнинг тарихда марказлашган қудратли давлат тузганлиги, амалга оширган ўчмас ишлари, бетакрор меросидан баҳра этиш мақсадида пойтахтимизнинг марказида Амир Темур ҳайкали ва Темурийлар тарихи давлат музейи  барпо этилди.

Темурийлар тарихи давлат музейида ташкил этилган “Узукнинг ёқут кўзи” номли кўргазма И.Каримовнинг айнан Темурийлар тарихи давлат музейи қурилишидаги ташаббускорлиги, экспозициянинг яратилишидаги катта ҳиссасини ўзида акс эттирган.

Кўргазма Темурийлар тарихи давлат музейи директори  т.ф.н, Х.Т.Файзиев томонидан очиб берилди.  Кўргазма очилишида Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Ўзбекистон  Республикаси  Биринчи  Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа раҳбари Тимур Ширинов, ЎзР ФА вице-президенти  Б.А.Абдуҳалимов, Маданият вазири ўринбосари К. Ақилова, Ислом Каримов номидаги хайрия жамоат фонди вакили Ботир Убайдуллаев, Санъатшунослик институти бўлим бошлиғи Акбар Ҳакимов, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Н.Н. Ҳабибуллаев, Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалолов, Ўзбекистон халқ рассоми Ортиқ Файзуллаев, музей  қурилишида  иштирок  этган  моҳир  усталар: Ҳабибуллоҳ Солиев, Тойир Болтабоевлар сўзга чиқдилар.

Кўргазмада музей қурилиш тарихи акс этган фотолар, музейнинг очилишида И.Каримовнинг иштироки, Юртбошимиз  билан келган  кўплаб  давлат раҳбарларининг музейга ташрифи акс этган фотолар, Амир Темур ва Темурийлар даври ҳамда музей ҳақида Биринчи Президентнинг маърузалари акс этган асарлари, музейда нашр этилган китоблар, тўпламлар, буклетлар,  шунингдек, И.Каримов томонидан музейга тақдим этилган совғалар ўрин олган.

Кўргазманинг олға сурган асосий  мақсади ёш авлодга, халқимизга, ташриф буюрган кўргазма  иштирокчиларига  Мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.Каримовнинг музей барпо этилишидаги бебаҳо хизматларини намойиш этишдир.