•     
  •     
  • A+
  •     
  • A
  •     
  • A-

“КОНСТИТУЦИЯ – ҚОНУНЧИЛИГИМИЗ АСОСИ”

01.12.2017



2017 йилнинг 1 декабри куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги ҳамда “2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган “Конституция – қонунчилигимиз асоси” мавзусидаги маданий-маърифий тадбир ўтказилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамда В.А.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, соҳа мутахассислари, иқтидорли ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Кириш ва табрик сўзи билан,ЎзФА Темурийлар тарихи давлат музейи директори,тарих фанлари номзоди, Х.Т.Файзиев тадбирни очиб берди, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясинингқабул қилиниш тарихига оид тарихий воқеа-ҳодисаларни, айниқса, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳар бир модда устида фикрлар берганини, ижтимойи турмушимизда маҳалла институтини жорий қилиш борасида билдирган таклифларини айтиб ўтди. Республиканинг афкор оммаси томонидан ҳам фикр-мулоҳазалар матбуотда кенг ёритиб борилганини эслаб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари масъул ходими,юридик фанлар доктори,профессор Миродил Боротов:“Конституция: ҳуқуқлар, эркинликлар ва бурчлар” мавзусида; Ўзбекистон ФА Темурийлар тарихи давлат музейининг “Экспозиция ва кўргазмаларни илмий лойиҳалаш ва бадиий безаш” бўлими мудири, тарих фанлари доктори, профессор Абдумажид Мадраимов: “Темур тузуклари”нинг Ҳиндистондаги анъаналари (Хондамирнинг “Қонуни Ҳумоюний” асари асосида)”мавзусида ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси ўринбосари –Тўлқин Ҳайит: “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ёшлар ҳаётида тутган ўрни”мавзуларида маъруза қилдилар. Маърузалар бўйича савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Тадбирнинг бадиий қисмида В.А.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи директори Дилдора Жамолованинг бадиий раҳбарлигида лицей ўқувчи ва ўқитувчиларининг концерт дастури намойиш этилди. Халқаро ва Республика танловларининг ёш соҳиб ва соҳибалари, иқтидорли ўқувчилари томонидан мумтоз куй-қўшиқлар, назм-наволар ижро этилиб, тадбирда иштирок этганларнинг олқишларига сазовор бўлдилар.

Тадбирнинг якунлаш арафасида иштирокчилар томонидан фотосессия уюштирилди ва музей заллари бўйлаб экскурсия ташкил этилди.