•     
  •     
  • A+
  •     
  • A
  •     
  • A-

“МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ – ҒУРУРИМИЗ, ФАХРИМИЗ”

12.01.2018



ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейида 2018 йил 12 январь куни Темурийлар тарихи давлат музейи, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти муассаси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Темурбеклар мактаби – ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги Тошкент академик лицейи билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил этилганлигининг 26 йиллигига ва “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган “Миллий армиямиз – ғуруримиз, фахримиз” мавзуидаги маънавий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбир 12 январь соат 1330да музейнинг Кичик залида Темурийлар тарихи давлат музейи директори, т.ф.н. Х.Т.Файзиевнинг табрик сўзлари билан очилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Тошкент ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги академик лицейига қарашли ҳарбий курсантлар, олимлар ва шоир-ёзувчилар қатнашдилар.

Байрам тадбирида Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларида олиб борилаётган ислоҳотлар, муваффақиятлар, Ўзбекистон давлатчилик тарихида муҳим ўрин тутган Амир Темур ва Темурийлар давлатининг ҳарбий салоҳиятига бағишланган илмий маърузалар жумладан: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Темурбеклар мактаби – ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги Тошкент академик лицейи директори, полковник Ҳ.М.Маматовнинг “Миллий армиямизнинг навқирон авлоди”, Темурбеклар мактаби “Маънавият ва маърифат” ишлари бўйича директор ўринбосари Ў.Бобоёровнинг “Мактабимиз тарихидан”, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси ўринбосари, Темурийлар тарихи давлат музейи “Маънавият ва маърифат” бўлими кичик илмий ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўлқин Ҳайитнинг “Амир Темурнинг юрт озодлиги ва ободлиги йўлидаги адолатли кураш тамойиллари”, Темурийлар тарихи давлат музейининг “Маънавият ва маърифат” бўлим мудири, т.ф.н. И.Н.Жамолҳожининг “Амир Темур қўшинида нафтандоз қуролидан фойдаланиш”, Темурийлар тарихи давлат музейи “Маънавият ва маърифат” бўлими катта илмий ходим, т.ф.н. О.Раҳматуллаева ва А.Муталиевнинг “Амир Темурнинг ҳарбий саркардалик маҳорати” мавзуларидаги маърузалари; лицейнинг 2-босқич ўқувчилари Темурбек Тўхтаев ва Элёрбек Ёқубовларнинг “Амир Темур” ва “Жалолиддин Мангуберди” монологлари; “Темурбеклар мактаби” қўшиғи тингланди. Анжуман поёнида фотосессия ва музей бўйлаб экскурсия ташкил ташкил этилди.

Тадбирда ҳарбий лицей талаблари ва тадбир иштирокчилари томонида олимларга саволлар берилди ва тўлақонли жавоблар олинди. Китобхонлар викторинасида олимлар томонидан ўқувчиларга савол берилди, тўғри жавоб берганлар музей китоблари билан тақдирландилар.