•     
  •     
  • A+
  •     
  • A
  •     
  • A-

“ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ ДУРДОНАЛАРИ” альбом-каталоги нашрдан чиқди

20.02.2018



“Темурийлар давлат тарихи музейи дурдоналари” альбом-каталоги (320 бет) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейи илмий жамоаси томонидан тайёрланди ва “АГРОБАНК” акциядорлик тижорат банкининг молиявий ҳомийлигида нашр этилди.

Унда музейда жамланган ноёб экспонатлар, осори атиқалардан экспозиция залларида намойиш этилаётганларининг энг яхши  намуналари саралаб олинган ва илмий жамоатчиликка илк бор тақдим этилмоқда.

Альбом-каталогда ҳар бир қисм аввалида шу соҳанинг музей коллекциясида тутган ўрни, мавжуд асарларнинг тарихий, бадиий ва илмий аҳамиятини кўрсатувчи тафсилотлар берилган.

Альбом-каталогда Темурийлар даврига оид ноёб экспонатларнинг фотоси ва уларнинг ихчам тавсифи ўн уч туркумга ажратилган ҳолда қуйидаги тартибда берилган:

  1. “Узукнинг ёқут кўзи” - музей биносининг ноёб меъморий иншоот сифатидаги тавсифи;
  2. Музей фондининг шаклланиши;
  3. Меъморий безак намуналари;
  4. Ноёб кулолчилик асарлари;
  5. Кандакорлик санъат;
  6. Шишасозлик ашёлари;
  7. Қурол-аслаҳалар;
  8. Нумизматика;
  9. Ёғоч ўймакорлиги;
  10. Заргарлик намуналари;
  11. Қўлёзма ва тошбосма китоб санъати;
  12. Тасвирий санъат асарлари (миниатюра ва рангтасвир);
  13. Либослар;

Илова сифатида хориждаги музей ва коллекцияларда сақланаётган Темурийлар даврига оид ноёб ашёларнинг сурати ва тавсифи ҳамда музейнинг буюртмасига асосан ўзбек усталари томонидан яратилган уларнинг  эгизак нусхалари сурати берилган.

Альбом-каталог тарихчи, музейшунос, санъатшунослар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.