•     
  •     
  • A+
  •     
  • A
  •     
  • A-

ТЕМУРШУНОСЛИККА ОИД ЯНГИ НАШР

23.02.2018



Таниқли шарқшунос олим Омонулло Бўриевнинг XIV – XV асрлар Темурийлар даври ёзма манбаларида Марказий Осиёнинг тарихий географияси тадқиқотига бағишланган монография нашрдан чиқди.

Китоб муқаддимаси Марказий Осиё Темурийлар даври тарихий географиясининг тарихшунослиги билан бошланади. Матн тафсилотида Темурийлар даврида Марказий Осиёнинг маъмурий-ҳудудий бўлиниши, этник-ҳудудий вазияти табиати ва хўжалиги, тарихий география фанида муҳим аҳамият касб этувчи жой номларининг тадқиқига кенг ўрин берилган. Шунингдек, давлатчилик асосини ташкил этувчи Темурийлар давлатининг халқаро алоқалари бирламчи манбалар замирида ёритилган.

Китоб хотимасида берилган шахс исмлари, жой номлари ва этник номлар кўрсаткичлари, Темурийлар даврида қурилган иншоотлар, чизилган миниатюралар, Клавихо, Ғиёсиддин Наққош, Абдураззоқ Самарқандий йўл чизмалари, айниқса “Темурийлар давлати, XIV – XV асрларда Марказий Осиёнинг этник ҳолати” ва “XIV – XV асрларда Марказий Осиё” номли рангли хариталари йиғма тарзда китобга илова қилинган. Модомики мазкур ҳолатлар монографиянинг илмий салоҳиятини, савиясини оширган, деб ҳисоблаймиз.

Мазкур китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг инновацион гранти доирасида тайёрланди.