•     
  •     
  • A+
  •     
  • A
  •     
  • A-

“ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ БУЮК СИЙМОЛАРИ”

18.05.2018



Темурийлар даврида юксак даражада тариққиёт этган тасвирий санъат тури нафис мўжас расм – миниатюралар бўлиб, улар қимматли, шоҳона қўлёзмаларни зийнатлашда ҳамда мураққаъаларни безаш учун алоҳида асар сифатида яратилган. Мазкур санъатда темурийлар даври буюк мусаввири Камолиддин Беҳзод ўз даврининг нодири деб тан олинган.

“18 май Халқаро музейлар” куни муносабати 2018 йил 18 май куни Темурийлар тарихи давлат музейида миниатюрачи – мусаввир Баҳодир Ҳожиметовнинг “Темурийлар даври буюк сиймолари” номли шахсий кўргазма ташкил этилди.

Кўргазма очилишида Темурийлар тарихи давлат музейи директори т.ф.н. Х.Т.Файзиев ва музей бщлим мудири т.ф.д. проф. А.Мадраимов, миниатюрист рассом Б.Ходжиметовлар сўзга чиқдилар.

Мустақиллик даврида қайта тикланган миниатюра санъати етакчи мусаввири Баҳодир Ҳожиметов ижодида, асосан, Темурийлар даври буюк сиймолар  Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод, Мирза Улуғбек, Захириддин Муҳамад Бобур хаёти ва фаолиятини тасвирлаш алохида ўрин тутади. Баҳодир Ҳожиметов 2002 йилдан буён Ўзбекистон Бадиий Академияси, Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат медали” соҳиби, “Устоз шогирд” анъаналарини давомчиси, миниатюрачи рассом.

Мусаввирнинг ижодида локли панно, лаган, қутича, томоша қовоқ, қоғозда, тери ва металларга чизилган миниатюралар етакчи ўрин эгаллайди. Рассомнинг бир қанча асарлари Япония, Германия, АҚШ, Англия, Италия, Россия ва МДҲ давлатларидаги шахсий коллекцияларда хамда Ўзбекистон Республикаси Камолиддин Беҳзод номли миниатюра музейида сақланмоқда.

Кўргазмада Темурийлар даврининг буюк сиймолари ҳаёти ва фаолияти  миниатюралар орқали намойиш этилди. Мазкур ижодий ишлар орқали мусаввир Баҳодир Ҳожиметов ўз асарларида Темурийлар даври рангтасвири ҳамда Камолиддин Беҳзод мактаби анъаналарини давом эттираётганлигини кўриш мумкин.

Кўргазмада намойиш этилган ишлар – Соҳибқирон Амир Темур, Захириддин Мухаммад Бобур, Улуғбек Мирзо, Алишер Навоий (Хамса),  Камолиддин Беҳзод (панно) ва бошқа ижод намуналари темурийлар даври рангтасвирининг нафислиги, бежиримлиги ва бетакрорлиги билан тасвирлангани томошабинни ўзига жалб қилади.

Кўргазмада жами 42 та асар намойиш этилган бўлиб, бугунги кунда миниатюра санъатини дунёга танитаётган рассомнинг ижоди билан танишиш имконини беради. Унда намойиш этилган нафис миниатюралар, турли нақшу нигорлар орқали ўша давр китобат саньати, зийнатлари, нақши нозик, нафис расмлар, ёрқин бўёқлари, графикасининг уйғунлиги билан тасвирий санъатнинг юксак ривожланганлигини кўрсатиб беради.

Кўргазма кенг омма учун мўлжалланган бўлиб, томошабинларда мумтоз миниатюра тарихи ҳамда тасвирий санъатга бўлган қизиқишни, ёшларда Ватанга садоқат руҳи ҳамда миллий тарихимизга нисбатан ғурур ва фахр туйғусини шакллантиришга қаратилган.