•     
  •     
  • A+
  •     
  • A
  •     
  • A-

ТУРКИСТОН ШАҲРИДА ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ КЎРГАЗМАСИ ОЧИЛДИ

05.07.2018



Маълумки, Қозоғистон Республикаси Президентининг Ўзбекистонга Давлат ташрифи чоғида икки давлат раҳбарлари томонидан 2018 йилнинг Қозоғистонда “Ўзбекистон йили” деб эълон қилишга келишилган эди. Шу муносабат билан Қозоғистон Республикаси Туркистон шаҳрида жойлашган “Азрет Султан” музей қўриқхонаси раҳбарияти томонидан Темурийлар тарихи давлат музейига Туркистон шаҳридаги музей қўриқонада кўргазма ўтказиш ҳақида мурожаат қилинган эди. 2018 йилнинг 15 мартида Остона шаҳридаги «Астана-опера» театрида  Қозоғистонда “Ўзбекистон йили” нинг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Мазкур тадбирларнинг даоми сифатида 5 июл куни Туркистон шаҳридаги “Азрет Султан” музей қўриқхонасида “Темурийлар тарихи давлат музейи дурдоналари” номли фото кўргазманинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейи раҳбарияти, ходимлари ва Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги вакили ҳамда музей-қўриқхона ходимлари иштирок этдилар. Кўргазманинг очилиш маросимида Темурийлар тарихи давлат музей директори Х.Т.Файзиев ва “Азрет Султан” музей-қўриқхонаси директор ўринбосари С. Уркинбаев сўзга чиқдилар. Сўзга чиққанлар бу каби кўргазмалар икки қўшни халқ ўртасидаги биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, қардош халқлар тарихи билан янада чуқурроқ танишиш имкониятини беришини таъкидлаб ўтдилар.