•     
  •     
  • A+
  •     
  • A
  •     
  • A-

«ШИРВОНШОҲЛАР САРОЙИ» ДАВЛАТ ТАРИХИЙ-МЕЪМОРИЙ МУЗЕЙ-ҚЎРИҚХОНАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

26.10.2018



Жорий йилнинг 23-24 октябр кунлари Озарбайжоннинг Баку шаҳрида “Замонавий Озарбайжондан тарихий Ширвоншоҳлар давлатига саёҳат” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейи директори т.ф.н. Х.Т.Файзиев қатнашди. Шунингдек, мазкур конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейи ва Озарбайжоннинг «Ширвоншоҳлар саройи» давлат тарихий-меъморий музей-қўриқхонаси ўртасида ҳамкорлик мемарандуми имзоланди. Мазкур мемарандум келажакда ҳар икки музей ўртасидаги илмий ҳамда музейшуносликнинг долзарб масалалари йўналишида ҳамкорлик қилиш, илмий конференциялар, давра суҳбатлари, қўшма кўргазмалар ташкил этишни кўзда тутади.