•     
  •     
  • A+
  •     
  • A
  •     
  • A-

“ЎЗБЕКИСТОН БАЙРОҒИ ҒУРУРИМИЗ, ФАХРИМИЗ”

16.11.2018



ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейи, Халқаро Амир Темур жамоат фонди, “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилоят Кенгаши, Халқаро «Олтин мерос» жамғармаси, Халқаро Амир Темур жамоат фонди Тошкент вилоят муассаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасдиқланганининг 27 йиллигига бағишлаб 2018 йил 16 ноябр куни соат 1100да маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейи директори, Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, т.ф.н. Хуршид Турғунович Файзиев, «Миллий тикланиш» демократик партияси Тошкент вилоят Кенгаши раиси Махмуд Аҳматович Назаров кириш сўзи билан очиб бердилар.

Музей бўлими мудири т.ф.д., профессор, Абдумажид Мадраимов “Бобурнома” расмларидаги байроқлар”, Халқаро Амир Темур жамоат фонди Тошкент вилоят муассаси раиси Муҳаббат Шоюсупова “Халқимизни бирлаштирувчи куч”, музей бўлими мудири, т.ф.н Илҳомжон Жамолҳожи  “Ўзбекистон байроғи ғуруримиз, фахримиз”, Халқаро “Олтин мерос” жамғармаси Тошкент вилоят муассасаси раиси Зарифа Араббаевна Эшмирзаева  “Буюклик ва мардлик тимсоли”, музей илмий ходими Авазов Фаррух “Амир Темур ва Темурийлар даври байроқлари” мавзуида маъруза қилдилар ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоли, “Мард ўғлон” кўкрак нишони совриндори Аслиддин Сабриддинов ўз таассуротлари билан  ўртоқлашди.