•     
  •     
  • A+
  •     
  • A
  •     
  • A-

“КОНСТИТУЦИЯ – ҚОНУНЧИЛИГИМИЗ АСОСИ”

06.12.2018



Ўзбекистон Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейи, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, “Миллий тикланиш” демократик партиясиТошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган “Конституция – қонунчилигимиз асоси” мавзуидаги маънавий-маърифий анжуман ўтказилди. 

Анжуман 2018 йил 6 декабрь соат 1400да ФА Темурийлар тарихи давлат музейининг Кичик залида бошланди.

Тадбирни Хуршид Файзиев – Темурийлар тарихи давлат музейи директори ва Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси табрик ва кириш сўзи билан очиб берди. ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Отабек ЖИЯНБОЕВ “Конституция – ҳуқуқий ҳаётимиз асосимавзуси; Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўлқин ҲАЙИТ “Темур тузуклари”да давлатчиликнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида; Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Юнусобод тумани кенгаши депутати Олимжон ЎСАРОВ “Конституция – ҳуқуқий ҳаётимизнинг устунидир” мавзусида; Ўзбекистон ногиронлар жамияти Тошкент шаҳар бўлими раиси Ферузахон ВОСИҚОВА “Меҳр-мурувват улашайлик” мавзусида; юридик фанлар доктори, Тошкент давлат юридик университети профессориМиродилжон Баратов “Конституция: ҳуқуқлар, эркинликлар ва бурчлар” мавзусида; юридик фанлар доктори, Тошкент давлат юридик университети професори Феруза МУҲИДДИНОВА “Конституция – миллий тикланиш ва юксалиш таянчи” мавзусида; тарих фанлар номзоди, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-Техник институти доценти Жумабой РАҲИМОВ “Илк Конституция бунёд бўлган ҳудуд - Ватанимиз Ўзбекистон” мавзусида; Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Юнусобод тумани кенгаши депутати Мавлуда ТОЖИЕВА “Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги” мавзусида; тарих фанлар номзоди, музей бўлим мудири Илҳомжон ЖАМОЛҲОЖИ“ Янги давр ислоҳотларида ҳуқуқий онг ва маданият” мавзусида маърузалар қилдилар.

Тадбир якунида “Китоблар викторинаси”, фотосессия ва музей бўйлаб экскурсиялар уюштирилди.